Тармоқларда қурувчилар ва аҳоли ўртасидаги жанжал акс этган навбатдаги видео тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг тарқатилди.
Видеода фуқаролар уйларини бўшатишлари ҳақидаги талабга қарши чиқаётганини кўриш мумкин. Аҳолиниинг сўзларига кўра, воқеа Миробод туманида содир бўлган.
Таъкидлаш жоиз, воқеа жойида қурувчилар билан бирга ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини ҳам кўриш мумкин. Видео сўнггида ушбу ҳолатни телефонига тасвирга олаётган фуқародан телефонни тортиб олишгани акс этган. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.