Бухоро вилоятида фирибгарлик қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли тошкентлик эркак ўзини машҳур профессионал фотограф сифатида таништириб, 31 ёшли Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи қизни алдаган. У қизни яхши суратлар олиш учун Бухорога, тарихий обидалар олдида фотосессия ташкил этишга таклиф этган. Шунингдек, эркак қизнинг суратларини машҳур журналларнинг саҳифаларида чоп эттириб беришини ва ҳар бир саҳифа учун 850 минг тўланишини айтиб, алдаган. Эркак қиздан фирибгарлик йўли билан 650 минг сўм олиб, меҳмонхона ҳаражатларини тўлаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан аввал худди шундай жинояти учун судланган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.