Наманган вилоятида 23 ёшли қиз безорилик содир этди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 25 июнь соат 17:30 ларда 23 ёшли қиз Норин тумани Зарбдор маҳалласидаги автомобиль йўлида 33 ёшли эркакни ҳеч бир сабабларсиз дўппослаб, жароҳат етказган. Қиз ўша куни шу билан кифояланмаган. У шунингдек, 30 ёшли эркакни ҳам калтаклаган.
ИИВ Тергов департаментининг хабар қилишича, 23 ёшли қизга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.