Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Ҳодиса кеча, 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда Косон туманида содир бўлди. Маълум бўлишича, “Ласетти”нинг 26 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 25 ёшли йигит бошқариб келаётган “Нексия” билан тўқнашган. Натижада 25 ёшли йигит шифохонада ҳалок бўлган. “Ласетти” ҳайдовчиси эса шифохонада қолмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Маълумот ўрнида, “Ласетти” ҳайдовчиси йил давомида 5 марта қоида бузган.