Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 3 сентябрь куни соат 11:40да Учқудуқ тумани “Геологлар” кўчасида содир бўлган. Йигитлар 87 ёшли пенсионернинг ёлғиз яшашидан фойдаланиб, эшик қулфланмаганини билиб, бостириб кирган. Улар юзларига ниқоб таққан ҳолда пенсионерни урган ва мато билан оғзини бекитган. Кейинчалик улар шкаф ичидаги 1,5 млн сўмни олиб, воқеа жойидан яширинган.
Йигитлар ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тадбир давомида қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.