Шу йил 8 сентябрь куни Тошкент вилоятида мазкур ҳудуднинг бош инфекционисти қўлга олинган. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Гулжахон Юлдашева ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Ушбу маълумот ОАВ вакилларига бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.
Ҳозирча Юлдашева ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан нима сабабга кўра ушлангани маълум эмас. Яқин вақтлар ичида ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан маълумот берлиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Юлдашева шунингдек, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори лавозимида ҳам фаолият юритади.