Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 9 сентябрь куни соат 19:00 ларда 27 ёшли ҳайдовчи Ласеттини бошқариб кетаётиб ўзидан олдиндаги Ласеттини қувиб ўтиш жараёнида унинг орқа қисмига урилиб, сўнгра йўлни ажратиб турган бетон тўсиққа урилган ва машинада ёнғин юзага келиб, кузов бутунлай ёниб кетган. Шу вақтда уларнинг қарама-қарши томонида келаётган “BONGO 3” юк автомобили ЙТҲдан ўзини олиб қочаётганда у ҳам бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда ёнган автомобиль ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва қолган 2 нафар йўловчи эса шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.