Тошкент шаҳрида спа ва массаж салонларда рейд ўтказилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшайдиган фуқаролар томонидан карантин бўлишига қарамай, фаолиятини давом эттираётган спа-салон юзасидан мурожаат қилган. Текширув жараёнида салон ичида 32 ёшли андижонлик фуқаро ва 2 нафар массажчилар борлиги аниқланган. Кейинчалик қизлар қўшимча ҳақ эвазига интим хизматларини ҳам амалга оширгани маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу кўчадаги кафе-караоке ва Бобур кўчасидаги бильярдхоналар ҳам текширилган. Ушбу жойлар фаолияти ўрнатилганда карантин чоралари бузилганлиги маълум қилинди.
Энди юқорида қайд этилган жойларнинг раҳбарлари ноқонуний фаолият учун қонун олдида жавоб беради.