Самарқандда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 11 сентябрь куни соат 05:30 ларда Булунғур туманида содир бўлган. 30 ёшли эркак “Нексия” автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлда чўпонга ўранган ҳолда ётган 20 ёшли маст ҳолдаги йигитни босиб кетган. Натижада йигит шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.