Аввалроқ сайтимизда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ЙПХ ходими ўзининг “антиқа” қилиқлари билан ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Ходимнинг ҳаракатлари акс этган видеолавҳа кенг тарқалиб, унга “Масхарабоз ГАИ” деб ном ҳам берилган эди. ИИВ ЙҲХББнинг хабар қилишича, инспектор Д.Машкуровнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказилган ва унинг якунига кўра инспектор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Эндиликда ходим ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимда ишлаши мумкинлиги таъкидланди.