Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳайдовчи Нексия-3’ни бошқариб кетаётиб қарама қарши йўлга чиқиб кетган ва Ласетти билан урилган. Натижада икки автомашинанинг ҳам ҳайдовчилари ҳамда Ласетти йўловчилари, 40 ёшли фуқаро ва 25-30 ёшлар атрофидаги аёл воқеа жойида ҳалок бўлишган. Шунингдек, Ласетти ичида бўлган яна икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.