Тармоқларда шифокор калтаклангани акс этган навбатдаги видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода бир экрак ҳуқуқ тартибот органларида ишлайман деб шифокорни қўрқитаётганини, кейинчалик у жанжалга айланиб кетганини кўриш мумкин.
Видео тарқалгач эса Бош прокуратура унга изоҳ берди. Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Натижалари ҳақида хабар қилиниши айтилди.