Қашқадарё вилоятида фирибгарлик жинояти содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қаршидаги поликлиникада онколог шифокор бўлиб ишловчи ва бир вақтнинг ўзида Қарши давлат университетида ҳам дарс берувчи фуқаро фирибгарик содир этди. У бир фуқародан ўзи ишлаётган олийгоҳга ўқишга олиб кириб қўяман деб 5000 доллар талаб қилган. Шунингдек, у М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетига бошқа бир абитурентни ўқишга жойлайман деб 2000 доллар сўраган. Фуқаро айтилган пулларни олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Эътиборли жиҳати, ушбу шахс 2018 ва 2019 йилларда юқоридаги жиноятни содир этиб, судланган бўлган. Мана, 2020 йилга келиб кетма-кет учинчи йилда ҳам айнан ушбу жиноятни содир этиб, қўлга олинди. Унга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлри олиб борилмоқда.