Бухорода эркак ва аёллар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлган видеолавҳа тарқалди. Видеолавҳа телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода дастлаб аёллар муштлашаётганини, кейинчалик эса эркаклар ҳам ушбу можарога аралашиб? жанжаллашганини кўриш мумкин. Шунингдек, видеода бир фуқаро “Кобальт” автомашинасида жанжал иштирокчисини қасддан уриб юбориб, қочиб кетмоқчи бўлгани ҳам акс этган. Уларни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳам ажртишга уринган.
Видео изоҳида ҳодиса Бухоро вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча сабаблар номаълум.