Аввалроқ Бухоро вилоятида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу ҳодисага изоҳ берилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 5 сентябрь куни Олот туманида содир бўлган. Жанжал аёл ва унинг қариндошлари ҳамда унинг собиқ эри ва унинг ҳам қариндошлари ўртасида юзага келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жанжалда иштирок этганларнинг бир нечтаси жароҳат олгани ва уларнинг бирини автомобиль уриб кетгани маълум қилинди. Яқин вақтлар ичида суриштирув натижалари эълон қилинади. Керакли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва воқеа жойи кўздан кечирилган.