Қашқадарё вилоятида эркак фуқароларни 9 млн долларга алдаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Фуқаро Т.Р. ва унинг шериклари ўзларини хорижий компания вакиллари сифатида таништириб, бошқа хорижий компания акцияларини сотган. Фирибгарлар 17 та компаниянинг соҳта акцияларини умумий ҳисобда 9 млн долларга пуллаган.
Ушбу фирибгарлик ҳолатидан 2000 киши жабр кўрган. Т.Р. фуқароларнинг унга ишончини ошириш мақсадида уларга бошланғич тўлов сифатида 800 минг доллар тўлаган.
Шунингдек, Т.Р. молиявий пирамидадан келаётган ноқонуний даромадини легаллаштириш учун ўзига 78 минг долларлик Volkswagen ва ўғлига иккита Ласетти сотиб олган. Бундан ташқари, Т.Р. Қарши шаҳри марказидан дўкон ҳам сотиб олган. Ҳозирда гумонланувчилар қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.