Тошкентда поезд тагида қолиб кетган бола омон қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тармоқларда поезд велосипедда келаётган болани уриб юборган видеолавҳа тарқалди. Маълум қилинишича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган. Унда бола велосипедда поездйўлга келганини ва сўнгра поезд тагида қолиб кетганини кўриш мумкин.
Шунингдек, видеода бола мўжиза сабаб омон қолгани ҳам акст этган. Ҳодисага ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.