Наманган вилоятида навбатдаги жиноят содир этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълумотларга кўра 1999 йилда туғилган йигит ва 2000 йилда туғилган қиз ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Ёшлар бир-бирларига пичоқ билан жароҳат етказган. Ҳодиса оқибатида қиз вафот этган. Ҳодиса шу йил 15 сентябрь куни соат 11:00 ларда содир бўлган.
Тергов давомида қизнинг отаси тўйга қарши бўлган. Улар 5 йилдан бери учрашиб юрган. Қизнинг отаси қизини бошқа йигитга бермоқчи бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Йигитнинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.