Тошкентда эркак ҳеч бир сабабларсиз нотаниш аёлни калтаклади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 сентябрь куни соат 16:30 ларда Учтепа туманидаги бекат олдида эркак ҳеч бир сабабларсиз 32 ёшли Евгения К.нинг боши ва юзига урган. Кейинчалик воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб келиб ҳодиса иштирокчиларини маҳкамага олиб борган. Маълум қилинишча, эркак маст ҳолатда бўлган ва у нима сабабдан аёлни урганини тушинтириб бера олмаган. Аёл енгил жароҳат олган.
Ушбу ҳолат юзасидан “безорилик” жинояти бўйича жиноий иш қўзғатилган.