Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўқувчи қиз дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11-сонли маткабда ўқиган 9-синф ўқувчиси янги ўқув йилининг биринчи кунида тўсатдан вафот этган. У 3-дарс, “Информатика” дарсида вафот этган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Ўша куни 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун келган “Хаваслик” ҚВП шифокорлари ҳам қизга керакли муолажаларини қилишига қарамай, у вафот этган.
Мактаб директори ўринбосарининг айтишича, ўша куни барча ўқувчилар мактабга ҳарорати ўлчанган ҳолда, антисептиклар билан зарарсизлантирилиб, мактабга киритлган. Қиз мактабга келганда аҳволи жуда яхши бўлган. Қайд этилишча, ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, экспертиза ишлари ҳам амалга оширилаётгани маълум қилинди.