Қашқадарё вилояти Китоб туманида мактаб директори ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тақарлди.
Маълум бўлишича, тумандаги 13-сонли мактаб директори (47 ёшли эркак) ўзи раҳбарлик қилаётган мактаб хожатхонасида ўзини осиб қўйган. Ҳодиса шу йил 31 август куни содир бўлган. Хабар қилинишича, марҳумнинг қариндошлари суд-тиббий экспертизаси ўтказилмаслиги учун уни юрак ҳуружидан вафот этди, дея кўмиб юборган. Марҳум ўлимидан аввал хат ёзиб қолдиргани ҳам айтилмоқда. Хатда у коррупцияга йўл қўймаслик ҳақида ёзган ва қариндошларидан рози эканлигини билдирган.
“Дарё” нашрининг ёзишича, таҳририят вилоят прокуратурасига мурожаат қилганда бу бўйича расмий хабар тез орада билдирилиши айтилган.
Шунингдек, баъзи манбаларда марҳум ёзиб қолдирган хат унинг тоғасида экани, марҳум директор ўринбосари билан келиша олмай юрган бўлгани ва бошқа маълумотлар келтирилмоқда.