Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Матиз ёниб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ўрганлар хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 28 ёшли йигит Матиз ичида ўзининг икки нафар ва акасининг 1 нафар ўғлини қолдириб, уйга кириб кетган. Кейинроқ автомашина салонида ёнғин чиққан. Унинг натижасида 2 ёшли боланинг танаси 100 фоиз, 2- ва 3-даражали термик куйган. Шунингдек, 3 ёшли боланинг танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Машина ичида бўлган 1 ёшли боланинг эса икки қўли 2-, 3-«А» ва «Б» даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган.
Болаларнинг барчаси реанимацияга ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.