Бухорода кучли шамолдан азият чекканларга ажратилган фоизсиз кредитларнинг 2 млрд сўми банк ходимлари томонидан ўзлаштирилди

Бухорода кучли шамолдан азият чекканларга ажратилган фоизсиз кредитларнинг 2 млрд сўми банк ходимлари томонидан ўзлаштирилди
Бухоро вилоятида шу йил 27 апрелда кузатилган кучли шамол 141,6 млрд сўм зарар келтирган. Шундан сўнг ундан талофат кўрганларга президент топшириғига кўра фоизсиз кредитлар ажратилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган текширувларга кўра ажратилган кредитлар мақсадсиз фойдаланилган. Хусусан, «Ўзсаноатқурилишбанк» бош офиси ходими О.Т. ва мазкур банкнинг «Тўқимачилик» филиали бошқарувчиси А.Қ.лар ўзларининг номларидаги иссиқхонага 2 млрд сўмни ўтказиб олишган.

Маълум бўлишича, уларнинг иссиқхоналари содир бўлган кучли шамолдан ҳеч қандай зарар кўрмаган. Уларнинг найранги фош бўлгач, банкирларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Robiya 21 сентябр 2020 14:44
    Davlatni ishlariga oddiy xalq nimatam derdi
  2. Кодирхон 21 сентябр 2020 07:08
    Балик бошидан чириган
  3. Тулкин 20 сентябр 2020 14:40
    Мана хакикат оддий ишчи еки томи учиб кетган халк эмас балки кабинетда клавишларни босиб енгил умариб етган рахбарлар уят бизлар бисотимиздаги сотиб томни типлиция мизни тузатдик кичик фоизда берса хам кайтарардик кредитни ерилиб кетмайди хам булар бахилллар уяллларинг
  4. Oqila 20 сентябр 2020 11:16
    Shu shamol bankni uchirib ketsa bo'larkan.
  5. Maruf 20 сентябр 2020 10:46
    Qaddingni ur Bankir
  6. Кимсан 20 сентябр 2020 06:20
    давлатимиз бой еса ебдида бари бир каттик жазо кулланмлмайди.чунки каттик жазо кабул килувчиларнинг узи еб туймас Коррупция уларнинг тугиладиган чакалоги онгига сингиб кетган.энди узгартириб булмайди яхшиси болаларни тугилмасидан тарбияласак 50-60 йилда коррупция тугайди ёки узбекистон тугайди

    хозирги конун камбагал учун.бойларга ва коррупционерларга таллукли эмас жазо кучайтирилганда хам адашиб кириб колган бечорага кулланилади
  7. Я 20 сентябр 2020 04:45
    Булиши мумкин эмас
  8. Дилфуза 19 сентябр 2020 22:22
    Шармандагарчилик.угрини карокчи уриб, куйларни буриларга топшириш шунака булади. Уялмасдан бошкани бошига тушган ташвишдан пул килиб етишибди, виждон, иймон кучасидан утмаган ярамас, муттахамлар
  9. Бас Э 19 сентябр 2020 22:07
    Эээээ,. Маладессссс.....!!!
  10. Мигрант чол . 19 сентябр 2020 21:21
    Узбекистон угрилар юрти булиб колди , афсус . Буларни отишга хукм килмаса камаймайди .
  11. Наргиза 19 сентябр 2020 19:01
    Кадимда угриларнинг кули кесиларди. .. Хозир хар сохада бунака угрилар шу даражада купайиб кетганки, бой билан камбагалнинг уртасига калин чизик тортиб куйишган. Бой, угирлик килиб ,камбагалнинг кулидаги охирги нонига хам куз олайтиради.... Агар бугунги кунда шундай очкузларни хам кули кесилганда, бошкаларига ибрат булармиди. ...
  12. Зиёда 19 сентябр 2020 18:55
    ГАП ЙУ́К!!!!У́збекистонни еб ту́ймасларига гап йу́к!!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бухорода кучли шамолдан азият чекканларга ажратилган фоизсиз кредитларнинг 2 млрд сўми банк ходимлари томонидан ўзлаштирилди