Тошкентда аёл эркакни интим видеолари билан қўрқитди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли Сайдулла А. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 36 ёшли Эъзоза Г.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Маълум бўлишича, аёл Сайдуллага интим видеолари билан “шантаж” қилган бўлган.
Гумондор 14 сентябрь куни Сергели туманида ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.