Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида навбатдаги ўғрилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хабар қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 19 сентябрь куни содир бўлган. Ўша куни А.Навоий мавзеси 62-уй олдидаги “Tracker” автомашинаси йўқолиб қолган. Кейинчалик тезкор тадбир давомида мазкур автомашина давлат рақамлари юкхонасига солинган ҳолда ўша мавзедаги 90-уй олдидан топилган. Суриштирув давомида машинани М.В. ва Д.Т. исмли аёл ўғирлаб кетгани маълум бўлди.
Ўғрилар ушланган ва уларга нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми "б" банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. ИИВнинг маълум қилишича, ЖКнинг 267-моддаси 2-қисмида қайд этилган жиноятни содир этганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.