Жиззахда босқинчилар аёлнинг 267 минг долларини олиб кетди

Жиззахда босқинчилар аёлнинг 267 минг долларини олиб кетди
Жиззахда босқинчилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 12 сентябрь куни Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласида яшовчи 48 ёшли аёлнинг уйига уч нафар ниқоб таққан шахслар уй деворидан ошиб тушган. Улар уй бекаси, унинг 22 ва 3 ёшли қизларини қўрқитиб, пул талаб қилган. Натижада босқинчилар уйдан 207 минг доллар ва турли хил тилла буюмларни олиб кетишган. Хонадон эгасига босқинчилар 267 минг доллар зарар етказган. Шундан сўнг аёл ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни содир этганлар аниқланган. Улар Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 5 нафар 27-25 ёшли йигитлар экани аниқланган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу аёлнинг уйида шунча миқдорда тақинчоқ ва пуллар борлигини жиноий гуруҳ аъзоси, Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 24 ёшли А.Х. олдиндан билган. У аёлнинг 22 ёшли қизи билан бир муддат шаръий никоҳ асосида яшаган бўлган. Йигитларнинг барчаси ушланиб, ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фахриддин 24 сентябр 2020 22:01
    Шунча пулни каердан олган экан халол мехнат килиб топганмикан
  2. Бобир 24 сентябр 2020 20:23
    ана халос ку ёв бош рулда эканларда , лекин бу аёлда хам сал кам 3 милярд бойлик борлиги кизик
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда босқинчилар аёлнинг 267 минг долларини олиб кетди