Андижонда шериклари билан тадбиркорни хотинининг кўз ўнгида отиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Андижонда шериклари билан тадбиркорни хотинининг кўз ўнгида отиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
Андижонда бундан 13 йил аввал турли хил жиноятларни содир этган эркак ушланиб, унга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар қилди.

Маълум бўлишича, 60 ёшли эркак 2007 йилда уч нафар шериги билан тил бириктириб, Балиқчи туманида яшовчи тадбикорнинг уйига бостириб боришган. У ерда босқинчилар тадбиркорнинг оила аъзоларини қийнаб, пул талаб қилган. Уй эгасидан пул сўралганда у рад жавобини берган. Шунда босқинчилар тадбиркорни хотинининг кўз ўнгида отиб ўлдирган. Шундан сўнг улар уйдан 13 млн сўмни олиб, воқеа жойидан яширинган. 60 ёшли эркак эса Қозоғистонга қочиб, ўша ерда яшириниб юрган. У 2019 йилда айланма йўллар орқали Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига келганда, қўлга олинган.

Расуловнинг маълум қилишча, аввал ҳам уч марта судланган 60 ёшли эркак ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбли деб топган ва унга суд томонидан 19 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ким 5 октябр 2020 21:43
    Шу ерда улиб кетсин харомхур
  2. Муслим 29 сентябр 2020 09:17
    Отув хукмини куллаш керак.
  3. Зоир 29 сентябр 2020 06:38
    Олох жазосини берсин иплоси ишласа улармидин ит

    Ишласен улмасдин ит олох жазойини берсин
  4. Лидо 28 сентябр 2020 19:35
    Исқиртни пешонасидан отиш керак эди, фарзандлар онасидан, эри умр йўлдошидан айрилди ахир
  5. Abdul 28 сентябр 2020 18:52
    Адолатли жазо беришибди ярамасга

    Бунака "одам"нинг жамиятимизга кераги йук
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда шериклари билан тадбиркорни хотинининг кўз ўнгида отиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди