Андижонда юк машинаси икки нафар қизалоқни босиб кетиб, хонадонга бориб урилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 28 сентябрь куни соат 17:20 да Булоқбоши туманида аянчли ЙТҲ содир бўлган. Қирғизистонлик 28 ёшли йигит Volvo (қўшни давлатга тегишли) юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетиб йўл четидаги 10 ва 3 ёшли қизларни босиб кетган. Шундан сўнг автомашина ўша ердаги хонадонга бориб урилган. Оқибатда икки нафар қиз ва 28 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Иш Андижон вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда.