Сурхондарёда уч нафар аёл тилла дўконини ўмариб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Денов туманида шу йил 20 сентябрь куни содир бўлган. Ўша куни 39 ёшли аёлга тегишли тилла дўконидан 30 минг долларлик қимматбаҳо тақинчоқлар йўқолган. Кейинчалик аёл керакли органларга мурожаат қилгач, ушбу жиноятни содир этганлар аниқланган.
Кузатув камераси ёрдамида ўша куни уч нафар аёл бир вақтда қўлида нарса билан дўкондан чиқиб кетгани маълум бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган ва жиноятни 19 ёшли Х.Д., 28 Н.Ш. ва 52 ёшли О.Р.лар содир этгани аниқланган.
Уларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дўконга келтирилган зарар тўлиқ қопланган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.