Вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган бухоролик фуқаро Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
1995 йилда туғилган йигит 11 февралдан буён қидирувга берилган эди. Ромитан туманида яшаган эркак 16 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган.
Йигит 7 ой давомида Москвада яшириниб юрган. Олиб борилган тадбирлар давомида фуқарони топиш ва ушлашга эришилди. Энди фуқаро суд олдида ЖКнинг 128 моддаси 2 қисми (16 ёшга тўлмаган фуқаро билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жавоб беришига тўғри келади.