Тошкентда аёл 4-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 48 ёшли аёл Чилонзор туманидаги уйининг ойнасидан тушиб кетган. Таъкидланишича, аёл ойна юваётган вақтда қулаган.
Суриштирувлар натижасида аёл воқеа содир бўлган вақтда спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланган. Ҳозирда аёл шифхонада экани айтилмоқда.