Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди

Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди
Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, 35 ёшли аёл суд қарорига кўра ўзи яшаб турган уйдан чиқиб кетиши керак бўлган. Хабар қилинишича, аёлнинг онаси фирибгардан 13 минг долларга уй сотиб олиб, ўша уйда яшаб келган. Лекин уйни сотган одамнинг айби очилиб, унга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган ва шундан сўнг уйнинг ҳақиқий эгаси тегишли идораларга мурожаат қилиб, уйини қайтариб олган. Уйда яшаб келаётган, фирибгар қурбони бўлган 35 ёшли аёл эса уйдан чиқмаслигини билдирган.

МИБ томонидан ҳолат юзасидан билдирилган муносабатда ходимлар суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида, унинг уйига борганида уларга норозилигини билдириш учун, устига бензин сепиб ёқиб юборгани айтилган. Ҳодиса 29 сентярбь куни содир бўлган. Аёл 30 сентябрда 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган. Ушбу ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 3 октябр 2020 14:53
    миб бир томонлама ижро килган ёниб кетаяпти бузрайиб уй колдику деб утирибди нимага бир томонлама булмаса унинг 13 минг долларини хам шунчалик каттик туриб талаб килиб ундириб берганда эди бечора аёл улмас эди.нимага пулини уз вактида ундириб бермади доля тегмаган.айбдор хаммасини жавобоарликка

    жавобгарликка тортиш керак.водий блогерлари нега жимсизлар
  2. Abdul 3 октябр 2020 06:31
    Бу масалани бундай хал килмаслик керак эди
  3. ИЛХОМЖОН 2 октябр 2020 15:31
    Мол аччиги жон аччиги лекин АЛЛОХни олдида гунохкор буптида.
  4. Юсупов Абдуурашит 2 октябр 2020 14:39
    МИБ нинг уша фожеа да катнашган ходимлари узок йиллар фахрланиб юрсалар керак Бу ишлари билан.
  5. Наргиз 2 октябр 2020 12:18
    Аелни хор килганларни жазолаш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди