Бухорода 32 йил олдин пичоқлаб ўлдириган аёлнинг қотили топилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълм бўлишича, 1988 йил 5 октябрь куни 26 ёшли йигит 55 ёшли аёлнинг олдига келган. Йигит аёлнинг уйига киргач унга жинсий алоқа таклиф қилган. Бу таклифга аёл қаршилик билдирган ва бундан жаҳли чиққан йигит аёлнинг қорин ва кўкрак қисмига пичоқ билан урган. Натижада аёл вафот этган. Йигит эса аёлнинг олтинларини олиб, воқеа жойидан қочган.
2020 йил сентябрь ойида эса Ромитан туманидаги Чандир қишлоғида
яшовчи М.Б.дан (ўша вақтда 26 ёшда бўлган йигит) бармоқ излари олинган. Унга кўра унинг излари 1988 йилда жиноятни содир этган йигитники экани аниқланган.
Эркак айбига иқрор бўлган ва қилган ишидан пушаймон эканини айтган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, М.Б. қотилликни содир этгач бошқа жиноятлари учун 1993,1996 ва 2005 йилларда судланган бўлган.