Ҳокимнинг ўғли билан боғлиқ тергов иши нима сабабдан тўхтатилгани маълум қилинди

Ҳокимнинг ўғли билан боғлиқ тергов иши нима сабабдан тўхтатилгани маълум қилинди
Аввалроқ Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли Дилшод Исмоилов қурол ишлатган ҳолда урушгани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқалган эди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 28 май куни Яккасарой туманида содир бўлган. Исмоилов дўстлари билан бирга 56 ёшли Шавкат.М. ва унинг 30 ёшли ўғли Лазиз.М.га жароҳат етказган. Шунингдек, Шавкатнинг қўшниси 1977 йилда туғилган Акмал А. ҳам жабрланган. У жанжални тўхтатмоқчи бўлган. Жабрланганлар енгил ва ўрта тан жароҳатлари олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳодиса бўйича ЖКнинг 277 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган бўлган.

Тергов ҳаракатлари пандемия сабаб тўхтатилган. 29 сентябрда эса тергов ҳаракатлари қайта бошланган. Ҳозирда Яккасарой тумани ҳуқуқ тартибот органлари томонидан иш кўриб чиқилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 9 октябр 2020 14:26
    ХОКИМИ БОБОНИНГ ЎҒИЛАРИГА ГАПИРИБ КЎРИНГЛАРЧИ. ЯҚИНДА МАТБУОТГА ЧИҚИБ "ЎҒЛИМ ЁШЛИК ҚИЛИБДИ " - ДЕБ КЕЧИРИМ СЎРАСАЛАР БЎЛДИ. ЯНА ХАММАСИ ЎЗ ЖОЙИГА ТУШАДИ. ЛЕКИН БУНДАЙ ТАРБИЯ БЕРГАН ФАРЗАНДНИ БИР БЕЧОРАНИНГ ФАРЗАНДИ ЁКИ БИР БЕЧОРА БИЛАН УЧРАШИШИНИ ХУДОНИНГ ЎЗИ АСРАСИН. ШУ ТАРБИЯ БЕРГАН ОТА-ОНАСИ БИЛАН УЧРАШТИРИБ ҚЎЙСИН. ХАЛИ БШЛАРНИНГ ХАММАСИНИ ХИСОБ КИТОБИ БОР ХУДО ХОХЛАСА.
  2. Реалист 8 октябр 2020 12:39
    Тергов пандемия сабаб тўхтатилган.
    Ха-ха-ха хатто тузукроқ бахона хам ўйлаб топишолмайди.
    Ахир хамманг хокимни қўлидаги қўғирчоқсанлар-ку.Хоким бирор жойга борса ёнида ким бўлади?
    Албатта мелиса,прокурор.
    Хоким «бос» деса ота-онанга хам ташланишасан қутурган итдек.
    Видеодан кўриниб турибти,хокимнинг ўғли группавой урган иккита одамни,
    бу уюшган жиноий гурух тузди дегани,исбот,далил бор,нимага қамамаяпсан.Хокимга тишим ўтмайди,жоним ширин,қўрқаман деб қўявер гапни чўзмасдан.
  3. Кимсан 7 октябр 2020 19:26
    Шундан фарзанд тарбиялаган ходим бутун туманни кандай бошкаради.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ҳокимнинг ўғли билан боғлиқ тергов иши нима сабабдан тўхтатилгани маълум қилинди