Сирдарёда эркак хотинига хиёнат қилиб, бошқа аёл билан ишқий муносатда бўлаётган вақтда юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Жиноят иши бўйича Ховос тумани суди хабар қилди.
Маълум бўлишича, ховослик эркак А.З. жазмани Б.А. билан унинг уйида ишқий муносабатда бўлаётган вақтда юрак хуружидан вафот этган. Шундан сўнг аёл шарманда бўлишдан қўрқиб тез ёрдамга мурожаат қилмаган ва тун бўлишини кутган. Аёл соат 24:00 дан кейин эркакнинг жасадини эшакаравага солиб, кўчада ташлаб кетган.
Аёл ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) билан айбдор деб топилган.