Тошкентда хотинини қийнаб, унга боланинг аҳлатини едирган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек тумани “Оққўрғон” маҳалласида эркак хотинини уриб, қийнаб, унга боласининг ахлатини едирган. Бу ҳолат бўйича 1 октябрдан 2 октябрга отар кечаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат келиб тушган. Аёлни эри, 46 ёшли Рустам И. ушбу аҳволга солгани маълум бўлган. Ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Эркакка нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Аёлга ҳимоя ордери берилган. Аёл ва унинг фарзандлари ҳимояга олинган.