Сирдарёда фуқаро газ учун қарздорликни сўндиришга келган шахсни пичоқлаб ўлдирди

Сирдарёда фуқаро газ учун қарздорликни сўндиришга келган шахсни пичоқлаб ўлдирди
Сирдарёда фуқаро газ учун қарздорликни сўндиришга келган шахсни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Сирдарё тумани ИИБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 9 октябрь куни Сирдарё тумани «Дўстлик» МФЙда яшовчи Ф.К.нинг уйига Қ.Ш. исмли шахс келиб, фуқаронинг газдан қарзи борлигини маълум қилиб, ундан пулларни тўлаб қўйишни сўраганда улар ўртасида келишмовчилик юзага келган ва натижада муштлашув содир бўлган. Шунда Ф.К. ошхона пичоғи билан Қ.Ш.нинг баданига бир неча маротаба урган. Оқибатда газ учун қарздорликни сўндиришга келган шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.

Таъкидлаш жоиз, қилган жинояти ҳақида фуқаронинг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига хабар берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хасан 14 октябр 2020 22:02
    Шу инсонни жиноятгача етаклаган Нима?
    Бу инсонни жиноятчи булишига Нима сабаб аслида.
    Нахотки узимиздан чикаётган газ ёки электр энергияси Узбекистон халкидан афзал булса
    Халк булмаса Давлат кимга бошчилик килади
    Бечарани жонидан туйгизишгандан кейин пичоклаган,
  2. radik 13 октябр 2020 19:41
    Бт ерда МИБ хакида гап кетмаябди,тугри тушуниш керак.Агар йигимларни электр еки газ назоратчиларига ишонмай МИБ килганда эди бу ахволга тушмас эди.
  3. Муслим 13 октябр 2020 09:26
    Биз хеч качон жиноятчини окламаймиз,лекин бир нарсани билиб куйиш керак,бу инсонни гурури,гурури топталганда кузига конун хам,одамгарчилик хам куринмайди.Узидан узи шу жиноятни килмаган.МИБ чиларни купчилиги муомала маданиятини билмайди. Асосан жанжаллар шундан чикяпти.
  4. Жуманиязов Бунёд 12 октябр 2020 21:55
    Тугри гап шароити тугри келмагандир Газни учирмокчилишини айткандирда
  5. Илхом 12 октябр 2020 19:01
    хозир хаммага қийин.Пули йўқдирда бечорани
  6. Узбек 12 октябр 2020 17:49
    Tarozini ikkinchi tomoni xam borda. Bekorga mushtlashuv bōmaganku.
  7. Botir 12 октябр 2020 16:45
    Шундай тизим килиш керакки одамлар ўзи бориб туласин
  8. Аброр 12 октябр 2020 12:16
    Якинларига оллох сабр берсин
  9. Нозима 12 октябр 2020 11:33
    Энди қарзини бошка ерда узаверади, авваламбор уйинга келган инсонга бундай муносабат қилиш яхши эмас, мен ёзда келишса биринчи муздай сув ёки чой таклиф қиламан какшаб кучада юргани учун карзим борлиги иккинчи масала.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёда фуқаро газ учун қарздорликни сўндиришга келган шахсни пичоқлаб ўлдирди