Видео: Сирдарё вилоятида йигит мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизга тегажоғлик қилди

Видео: Сирдарё вилоятида йигит мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизга тегажоғлик қилди
Сирдарё вилоятида аввал судланган 28 ёшл йигит 8 ёшли қизга тегажоғлик қилди. Бу ҳақда «Не молчи» (Жим бўлма) лойиҳаси хабар қилди. Қизнинг онаси ушбу лойиҳа муаллифларига мурожаат қилган.

Аёлнинг айтишича, 15 июль куни унинг 8 ёшли қизи уйидан унча узоқда бўлмаган дўконга чиқиб кетган. Қизни у ердан нотаниш йигит олиб кетган. Қиз у ердан уни бир йигит олиб кетганини, велосипедида мактаб ҳожатхонасига олиб бориб, тегажоғлик қилганини айтган. Йигит ўзининг ва қизнинг кийимларини ечиб, уни ўпа бошлаган. Қизнинг бахтига ўша ердаги фаррош йигитни пайқаб қолган ва вазиятга ойдинлик киритган. Йигит эса фаррошга қиз унинг синглиси эканини, ҳожатхонага ёлғиз юборишни хоҳламаганини айтган.

Қизнинг онаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Айбланувчи ўз баданига шикаст етказган ва ўзини носоғлом тутган. Ҳозирда терговчилар шифокорлардан республика даржасидаги хулосани кутмоқда.

“Қизга тегажоғлик қилган одам уларнинг олдидан кулиб ўтиб кетмоқда. Аёл 3 ойдан буён қўрқув ичида яшамоқда”, – дея лойиҳа томонидан эълон қилинган видеода жабрланувчининг онаси ҳақида изоҳ қолдирилган.

[media=https://www.instagram.com/p/CGPH-Y8pJpx/]

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 17 октябр 2020 23:29
    Харомини ушлаб улдиривориб 20 йилга камалиб кетишга хам арзийди бунакаларни жазолаб хеч нарсага эришиб бомиди.

    Бу харомини улдириб 20 йилга камалиб кетиш хам жалкамас. Бунга бошка жазо тугри кемиди.
  2. Муслим 13 октябр 2020 09:20
    Качонки одамлар Аллохни танимаса,Ундан куркмаса,бундан хам ёмонрок ишлар руй бераверади.
  3. Акмал 13 октябр 2020 07:14
    Бало борми ёш болани ду́конга чикариб,у́зинг чиксанг у́ласанми
  4. Кимсан 12 октябр 2020 20:45
    Маняклар купайиб кетяпти.уларга каттик жазо тайинлаш керак.агар шу ишни килган булса яна кайта килади.камокда чиритиш керак.Бу соглом одам иши эмас
  5. radik 12 октябр 2020 20:18
    Бунакаларга хукукни мухофаза килувчи органлар каттик чора кулламас экан факат битта вариант колябти САМОСУД!
  6. И.У 12 октябр 2020 20:02
    бунаканги ифлослардан худо сакласин шуни хам она тукканмикан узбекни номини ерга урган ифлос эркак
  7. Узбек 12 октябр 2020 17:51
    Qoziqqa ōtqizish kk bunaqa marazlarni. Uzr qōpol gaplar uchun.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Сирдарё вилоятида йигит мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизга тегажоғлик қилди