Фарғонада 16 ёшли ҳайдовчи ЙТҲда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 октябрь куни Учкўприк туманида 16 ёшли ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасада Ваз-2106 русумли автомашинани бошқариб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Натижада ҳайдовчи ва икки йўловчи шифохонага олиб борилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай 16 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.