Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 13 октябрь куни Пешку туманида содир бўлган. Автотураргоҳда турган Матиздаги газ баллонда портлаш содир бўлган ва бунинг оқибатида енгил машина йўқ бўлиб кетган. Шунингдек, ушбу ҳодиса натижасида иккита Нексия ва Ласетти автомашиналарига ҳам зарар етган.
Ҳеч ким жароҳатланмагани айтилмоқда. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.