Самарқандда ички ишлар ходимлари ўсмирга куч ишлатиб автомобилга ўтказишди. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқалди.
Видеода ходим ўз шериги билан бирга 16 ёшли болани хизмат автомашинасига ўтқазаётганини кўриш мумкин. Гувоҳлар ва ўсмирнинг акаси уларни тўхтатишга ҳаракат қилган.
Маълум бўлишича, ходимлар ўсмирда тиббий ниқоб бўлмагани учун уни автомобилда олиб кетмоқчи бўлган. Вилоят ИИБ ўсмир ва унинг акаси билан суҳбат ташкиллаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, ходимлар ушбу ҳолат юзасидан танбеҳ олганликлари таъкидланди.