Сурхондарёда 2 яшар фарзандини 50 млн сўмга сотаётган ота ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Деновлик 28 ёшли эркак фарзандини Бойсунлик аёлга сотмоқчи бўлган. Эркак фарзандини 50 млн сўмга баҳолаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар эркакни 2500 доллар ва 24 250 000 сўмни олаётган вақтда қўлга олишган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.