Шаҳрисабзда ўқувчиларга онлайн дарс учун очилган телеграмдаги гуруҳни порно кутубхонага айлантириб юборишди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўқитувчи 5 сентябрь куни онлайн дарс учун очилган гуруҳга порнографик руҳдаги материаллар юборилаётгани юзасидан ходимларга мурожаат қилган. Шунингдек, бундай материаллар ўқувчилар Б.М, Р.А ва Ф.Х. томонидан ҳам юборилган.
Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий суд томонидан қонуний чоралар кўрилган.