Сурхондарё вилоятида юк машинаси эркакни босиб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.
Маълум бўлишича, MAN юк автомашинаси ҳайдовчиси Жарқўрҳон туманида белгиланмаган жойдан ўтаётган эркакни босиб кетган. Ҳодиса 12 октябрь куни соат 14:00 ларда содир бўлган. 26 ёшли ҳайдовчи 55 ёшли пиёдани босиб кетган.
Юк машинаси ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтда пиёда белгиланмаган жойдан ўтган ва шу вақтда яшил чироқ ёнган. Бу орада MAN ҳайдовчиси пиёдани кўрмай қолган ва уни босиб кетган.
Пиёда шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган. Юк машинаси ҳайдровчиси йил давомида 2 марта қоида бузгани ва пиёда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани айтилмоқда.