Маълум бўлишича, воқеа шу йил 18 октябрь куни соат 23:00 ларда содир бўлган. 27 ёшли эркак Нексия-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб йўл четига чиқиб кетган ва ўша ердан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Сўнгра автомашинада ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи, унинг 27 ёшли турмуш ўртоғи ва 4 ҳамда 3 ёшли фарзандлари ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатиилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.