Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари тақиқланган вақтда ва чегара ҳудудида ов ташкил қилди. Бу ҳақда экология қўмитаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, 16 октябрь куни соат 02:00 ларда Тупроққалъа туманида 8 нафар фуқаро қўлга олинган. Улар тақиқланган вақтда, чегара ҳудудида ов ташкил қилиб, балиқ тутишган.
Эркаклар ўша вақтга қадар битта ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришга улгурган. Қонунбузарлардан ов қуроли ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Улар орасида ҳоким ўринбосари ва туманнинг ички ишлар тизимида ишловчи юқори мансабдорлари борлиги маълум бўлган. Қолган қонунбузарлар тадбиркорлик билан шуғулланади. Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан мамлакатимиз қонунчилигига кўра жазо чораларини қўллаш ишлари олиб борилмоқда.