Пойтахтда аввал судланган эркак карантин қоидаларини бузиб, тўй ўтказди. Тўйда олинган суратлар тармоқларда тарқалди.
Суратда меҳмонлар сони рухсат берилгандан ҳам кўплигини кўриш мумкин. Таъкидланишича, тўй 17 октябрь куни аввал судланган Учтепа туманида яшовчи 53 ёшли Акмал А.нинг уйида бўлиб ўтган.
ИИББ тадбирдан икки кун аввал профилактика инспектори Акмал А. билан суҳбат ўтказганини маълум қилган. Лекин, карантин чораларига қарамай эркак тўйига 40 нафардан кўп меҳмон чақирган. Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.