Самарқанд вилоятида эркак ва унинг хотини ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар қилди.
26 ёшли эркак ва унинг 23 ёшли хотини Пахтачи туманида ис газидан вафот этди. Ёш эр-хотин Истиқлол маҳалласида жойлашган уйида олмадан ўтган.
Маълум бўлишича, улар ҳодиса содир бўлишидан икки кун аввал турмуш қуришган. Иситиш мосламасидан сизиб чиққан газдан улар заҳарлангани айтилмоқда.