Тармоқларда ENTER Engineering компаниясига тегишли объектларнинг бирида норози кайфиятдаги ишчилари билан боғлиқ видеолавҳа тарқалди. Компания ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Таъкидланишича, ҳодиса бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилоятида содир бўлган. Ишчилар ошхонадаги моноблок (электрон ўтказувчи тизим) ишламай қолгани сабаб норози бўлган. Техник муаммолар сабаб ишчилар ҳар кунлик овқатларини оломай қолишган. Шундан сўнг улар норозиликларини билдирган.
Ишчилар маошлари тўланмагани сабабли норози кайфиятда юришди деган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги билдирилди. Ҳозирда техник муаммолар ҳал этилган ва компания раҳбарияти вазиятга ойдинлик киритиш учун Қашқадарё қилоятига жўнаб кетган.