Тармоқларда ички ишлар ходимлари билан боғлиқ навбатдаги видео тарқалди. Бу сафар ҳам ходимлар ўзларини негатив томондан намоён этди. Видео телеграм каналларда тарқалди.
Видеода ички ишлар ходимлари куч ишлатган ҳолда ҳайдовчига тиббий ниқоб таққанини кўриш мумкин. Ҳодиса 21 октябрь куни Учқўрғон туманида содир бўлди.
Ҳозирча улар нима сабабдан бундай усулни қўллагани маълум эмас. Ҳайдовчи эса уларга қаршилик кўрсатган. Таъкидланишича, ходимлар ҳайдовчи билан узоқ тортишувдан сўнг шундай йўл тутишган.
[media=https://www.instagram.com/tv/CGpXHd2hEKq/]